20:00 / 01.03.2021
6713

Beeline Uzbekistan'нинг Фарғона вилоятидаги янги форматдаги тармоғи!

Мобил интернетдан фойдаланувчи абонентлар учун интернет тезлигини ошириш – Beeline Uzbekistan фаолиятидаги асосий вазифалардан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолмоқда. Шу мақсадда компания тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш учун интенсив қурилиш ва тармоқни модернизациялаш устида доимий равишда ишламоқда. 2020 йилда, мамлакатда жорий этилган карантин чоралари билан боғлиқ чекловларга қарамай, янги алоқа обектларини қуриш ҳажми 2019 йил натижаларидан ошди. Албатта, карантин чораларининг жорий этилиши бу йўналишдаги ишларга маълум даражада таъсир кўрсатди, аммо уни тўхтатиб қўймади. Шундай қилиб, 2020 йил бошидан то ҳозирги кунгача компания 2600 дан ортиқ турли хил технологик базавий станцияларини ишга туширди ва хизматларнинг юқори сифатини сақлаб қолди. Шу қаторда, ўтган йил давомида 4G тармоғидаги трафик икки бараварга ошди. Бу давр мобайнида абонентлар томонидан мобил Интернетдан фойдаланишнинг фаол ўсиши кузатилди.

Инноватор бўлиб энг янги замонавий технологияларни қўллаш ва тарқатишда Beeline Uzbekistan 2021 йилни самарали бошлади. Компания республикамизнинг аҳолиси энг зич жойлашган минтақаси – Фарғона водийсида 4G тармоғини кенг кўламда модернизация қилди!

Техник мутахассисларнинг фикрига кўра, бу ерда 2021 йил феврал ойи охирида 4G TDD технологиясидан фойдаланган ҳолда 180 дан ортиқ базавий станциялари ишга туширилди. Мавжуд 4G базавий станцияларини модернизация қилиш бўйича ишлар олиб борилди. Бу эса тўртинчи авлод маълумот узатиш тармоғининг имкониятларини сезиларли даражада оширди.

Амалда бу шуни англатадики, Beeline Uzbekistan'дан 4G дата-хизмати сифати Фарғона, Қўқон, Андижон, Наманган ва бир қатор вилоят марказларида (мобил интернет тезлиги, ресурсларга тезкор кириш ва ҳк.) сезиларли даражада ошди ва оғир контентни юклаб олиш учун энди атиги сониялар керак бўлади.

«Биз ўз хизматларимизни доимий равишда ривожлантирмоқдамиз ва янги авлод тармоқлари инфратузилмасини фаол равишда қурмоқдамиз, хозирги кунда абонентларимиз рақамли оламнинг барча имкониятларидан тез ва сифатли фойдаланиши мумкин. Фарғона водийсида янги 4G базавий станцияларининг ишга туширилиши ўз вақтида қилинган қадам бўлди. Ҳозирги кунда Фарғона вилоятида кузатилаётган трафик ҳажмининг ўсиши, маълумотлар узатишга бўлган талаб доимий равишда ошиб бораётгани ҳақида сўзлайди. Шунинг учун биз янги инфратузилманинг ривожлантириш суръатлари трафик ўсишидан устун бўлиши учун барча имкониятларни ишга солаяпмиз», - дейди «Unitel» МЧЖ техник директори Евгений Ключев.

Beeline учун тармоқни фаол ва мунтазам равишда модернизация қилиш ва қуриш устувор вазифа ҳисобланади, чунки телекоммуникация соҳасида ҳатто энг ишончли ускуналар ҳам вақти-соати билан алмаштирилишни талаб қилади. Улар нафақат жисмоний, балки маънавий жиҳатдан ҳам эскиради. Фарғона вилоятининг шаҳарлари ва қишлоқларида биринчилардан бўлиб 4G Advanced Pro технологиясига (МIМО4х4 технологияси ва ташувчиларни агрегация қилиш) асосланган энг янги ускуналар ўрнатилди. Ихтисослашган мутахассисларнинг фикрига кўра, бу шубҳасиз абонентларнинг манфаатлари учун тармоқ ва алоқа хизматларининг барча сифат параметрларини яхшилайди!

Бугунги кунда ҳар биримиз 4G-Advanced тармоғида мобил интернетни синаб кўришимиз мумкин. Бунинг учун керак бўладиган нарса – 4G band 41 қўллаб-қувватлайдиган смартфон, планшет ёки роутер!


«Unitel» МЧЖ 2006 йил 12 сентябрдан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизмат кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan – бош қароргоҳи Амстердамда (Голландия) жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

VEON – бу 9 та мамлакатда 212 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини етказиб берувчи компания. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида рўйхатга олинган.

Beeline Uzbekistan'да 1,7 мингдан ортиқ ходим фаолият юритади. 2006 йилдан бошлаб, Ўзбекистон бозорига кирганидан бери, VEON мамлакат телекоммуникация саноатига 1,2 миллиард доллардан ортиқ маблағ киритди.

Beeline савдо белгиси Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,8 миллиард доллардан ортиқ миқдорда солиқ тўлаган.

Сайт: beeline.uz 

Facebook: fb.com/beeline.uz 

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: t.me/uzbeelineuzb

Twitter: twitter.com/beeline_uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top