Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 8 март куни Туркиянинг бош консуллиги очилади
8 март куни Самарқандда Туркия Республикасининг бош консуллиги очилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Қайд этилишича, 2 март куни Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги бош консулхонаси раҳбари Салиҳ Жанерни қабул қилган. Учрашувда икки қардош давлатлар ўртасидаги дўстона алоқалар сўнгги йилларда жадал ривожланиб келаётгани эътироф этилган.
Салиҳ Жанер ўзаро мақбул соҳаларда Ўзбекистон-Туркия мулоқотини янада ривожлантириш учун томонларда улкан салоҳият ва қизиқиш мавжудлигини қайд этган.
«Кўриб чиқилган деярли барча масалаларда позициялар ўхшаш. Самарқандда Туркия бош консулхонасининг очилиши ҳам икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг яна бир амалий ифодаси ҳисобланади. Бош консулхонанинг иш фаолиятида маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилади. Юқори даражадаги меҳмондорчилик учун миннатдорчилик билдираман», деган Салиҳ Жанер.
Туркиянинг Самарқанддаги бош консулхонаси раҳбари Салиҳ Жанер Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш учун Самарқанд шаҳрида Туркия Республикасининг бош консулхонаси биноси 8 март куни очилишини маълум қилган.
Мавзуга оид
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
09:45 / 21.04.2026
Самарқандда машинасозлик саноат зонаси ташкил этилади
10:35 / 20.04.2026