Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Boeing ва Airbus’дан 70та самолёт сотиб олмоқчи - ОАВ
Саудия Арабистонининг давлат авиакомпанияси Airbus ва Boeing компанияларидан ўнлаб янги самолёт сотиб олишни режалаштирмоқда.
Airbus ва Boeing компаниялари пандемия сабабли юзага келган инқироз вақтида Саудия Арабистонидан йирик буюртма олиши кутилмоқда. Таъкидланишича, подшоҳликнинг Saudia авиакомпанияси 70та янги самолёт сотиб олмоқчи.
Гап A321 ҳамда Boeing 777 ва 787 моделлари ҳақида бормоқда. Ҳозирча Саудия Арабистони қайси моделдан нечтадан сотиб олиши номаълум.
Айни вақтда Saudia келишувни қисман молиялаштириш учун 3 млрд долларлик кредит олиш бўйича маҳаллий банклар билан музокаралар олиб бормоқда. Компаниянинг ўзида ҳозирча ушбу ахборотга изоҳ берилмаяпти.
Мавзуга оид
09:00 / 13.05.2026
Саудия Арабистони Эрон ҳужумларига жавоб қайтарган
13:58 / 06.05.2026
Эрон уруши: БАА ва Саудия ўртасидаги яширин зиддиятлар юзага чиқди
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
12:05 / 20.04.2026