Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
2021 йил 3 март куни соат 11:00дан 13:00гача бўлган вақт оралиғида “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ "Яккасаройтумангаз" газ таъминоти бўлими томонидан тумандаги Шота Руставели кўчасида жойлашган ўрта босимли газ тақсимлаш пунктида таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
“Ҳудудгаз Пойтахт” хабарига кўра, шу муносабат билан Шота Руставели кўчасидаги 33-39-сонли кўп қаватли уйларнинг 90та аҳоли ҳамда 1-тор Кичик Бешёғоч кўчасидаги 12та ерли аҳоли хонадонларида табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.
Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали таъмирлаш ишлари туфайли етказилаётган ноқулайликлар учун аҳоли ва газ истеъмолчиларидан узр сўраган.
Мавзуга оид
10:59 / 13.06.2026
Яккасаройда кўп қаватли уй фасадида ёнғин содир бўлди
08:45 / 12.06.2026
Тошкентда хавфли ҳаракатланган Cobalt ўқ узиб тўхтатилди
16:36 / 29.05.2026
Россиядан Ўзбекистонга суюлтирилган газ етказиб бериш 3,5 баробарга ошди
09:30 / 27.05.2026