Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президентининг фейсбукдаги аккаунтига бузиб кирилгани маълум қилинди
Аввалроқ парламентдаги овоз бериш жараёни тўғрисидаги постга фойдаланувчи "Садир Жапаров" депутат Достон Бекешев тўғрисида ҳақоратли изоҳ қолдиргани айтилганди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг фейсбукдаги аккаунтига номаълум шахслар бузиб киришган, деб маълум қилди Жапаровнинг матбуот котиби Галина Байтерек.
"Бу кимсалар турли постлар остида изоҳлар қолдиришган", - деб қўшиб қўйди у.
Байтерекнинг таъкидлашича, Жапаровнинг охирги изоҳларга ҳеч қандай алоқаси йўқ.
"Акипресс"нинг хабар беришича, парламентдаги овоз бериш жараёни тўғрисидаги постга фойдаланувчи "Садир Жапаров" депутат Достон Бекешев тўғрисида ҳақоратли изоҳ қолдирган.
Садир Жапаров 2020 йилда юз берган тартибсизликлардан сўнг ҳокимият тепасига келганди. У 2021 йил январда ўтказилган президент сайловида ғалаба қозонди.
Мавзуга оид
18:57 / 31.05.2026
Жапаров Атамбоев маъмуриятининг собиқ раҳбарини афв этди
14:16 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари стратегик шериклик масалаларини муҳокама қилди
17:45 / 13.05.2026
Қирғизистон МХДҚ собиқ раҳбари Ташиевнинг иши махфийлаштирилиб, судга юборилди
07:40 / 07.05.2026