Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд–Истанбул–Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар тикланмоқда
«Uzbekistan Airways» авиакомпанияси 29 мартдан бошлаб Самарқанд–Истанбул–Самарқанд йўналиши бўйича мунтазам қатновларни тикламоқда. Бу ҳақда авиакомпаниянинг расмий сайтида маълум қилинган.
Қайд этилишича, парвозлар ҳафтасига уч маротаба, душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади.
- Самарқанд – Истанбул – учиш соат 20:05да, қўниш 23:05да.
- Истанбул – Самарқанд – учиш 00:35да, қўниш 06:50да.
Таъкидланишича, авиакомпанияга тегишли кассаларда чипталар сотилмоқда. Маълум бўлишича, чипталар нархи жой ўрни ва муддатига қараб 3 миллион 420 минг сўмдан бошлаб, 7,2 миллион сўмгача бўлади.
Маълумот ўрнида, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда «Turkish airlines» авиакомпанияси Истанбул – Самарқанд йўналишида мунтазам қатновларни 28 мартдан тиклаётгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Унга кўра, Туркия авиакомпанияси томонидан қатновлар ҳафтанинг сешанба, жума ва якшанба кунларида амалга оширилади. Чипталарнинг энг арзони 294 доллардан сотиляпти.
Мавзуга оид
18:45 / 27.06.2026
Тошкент ва Аммон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилмоқда
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
08:32 / 03.06.2026
Ҳонгконгдан Ўзбекистонга янги ҳаво йўналиши очилиши мумкин
20:26 / 29.05.2026