Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда илмий мақсадларда кўнгиллиларга коронавирус юқтирилмоқда
Олимлар инсон иммун тизими SARS-CoV-2 вирусига қандай жавоб қайтаришини ва бемор вирусни атрофидагиларга қандай юқтиришини ўрганишмоқчи.
Буюк Британияда тиббий тадқиқот доирасида кўнгиллиларга коронавирус юқтирилмоқда. Вируснинг инсон организмига таъсирини ўрганиш дастури бошлангани ҳақида Британия соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб DW хабар қилди.
Хабарга кўра, гап дунёда илк бор одамларга мақсадли равишда коронавирус юқтириладиган тадқиқот тўғрисида бормоқда. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, тадқиқотдан мақсад, коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқилишини яхшилаш ва тезлаштиришдир.
Кўнгиллиларнинг биринчи гуруҳи билан Лондондаги Royal Free Hospital клиникаси мутахассислари ишламоқда.
Олимлар инсон иммун тизими SARS-CoV-2 вирусига қандай жавоб қайтаришини ва бемор вирусни атрофидагиларга қандай юқтиришини ўрганишмоқчи.
Хабарда айтилишича, тадқиқотда иштирок этиш учун ёш ва соғлом инсонлар танлаб олинган. Улар организмига вируснинг жуда кам дозаси киритилади.