Ўзбекистон | 09:21 / 09.03.2021
15017
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда учта туманга газ, иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни етказиб бериш вақтинча тўхтатилди

Бугун, 9 март куни пойтахтнинг Сергели, Бектемир ва Миробод туманларига газ, иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни етказиб бериш вақтинча тўхтатилди.

“Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабарига кўра, таъмирлаш ишлари амалга оширилаётгани туфайли қатор манзилларда соат 18:00га қадар газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Сергели туманида: 

  • "Қумариқ" МФЙ;
  • "Обод" МФЙ;
  • “Якубова” МФЙ;
  • Қурувчилар мавзеси.

Бектемир ва Миробод туманларида:

  • Баратхўжа кўчаси; 
  • Қўйлиқ кўчаси; 
  • Бадахшох кўчаси.

Шунингдек, Сергели, Бектемир ва Миробод тумани истеъмолчиларига иссиқлик энергияси ва иссиқ сувни етказиб берувчи 6- ва 7-иссиқлик марказларига ҳам газ таъминоти тўхтатилиши муносабати билан ушбу туман аҳолиси 20:00га қадар иссиқлик тизимидан узилади.

Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг, табиий газ ва иссиқлик таъминоти қайта тикланади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид