Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Boeing 1,5 йил ичида илк бор буюртмалар сони бўйича ижобий кўрсаткичлар қайд қилди
АҚШнинг Boeing авиасозлик компанияси бир ойда олган буюртмалари сони 2019 йил ноябридан бери биринчи марта бекор қилинган буюртмалар сонидан кўпроқни ташкил қилди.
СNBC телеканалининг хабар беришича, февралда компания 82та самолёт, жумладан 25та Boeing 737 MAX йўловчи самолёти ва 27та KC-46 ёнилғи қуювчи самолётини сотган. Шу билан бирга, буюртмачилар 51та самолётга буюртмадан воз кечишган. Таъкидланишича, ҳозирда АҚШ компанияси 4041та самолётни мижозларга етказиб бериш бўйича мажбуриятга эга. Компания феврал давомида буюртмачиларга 22та самолёт етказиб берган.
2020 йил натижаларига кўра, компания пандемия ва Boeing 737 MAX самолётлари билан юз берган 2та авиаҳалокат ортида 11,9 млрд доллар зарар кўрган. 2019 йилда Ethiopian Airlines авиакомпаниясига қарашли 737 MAX самолёти билан юз берган авиаҳалокатдан кейин кўплаб давлатлар, жумладан, АҚШ ва Европа иттифоқи давлатлари ушбу сериядаги самолётлар эксплуатациясини тўхтатиб қўйганди. Ушбу лайнерлардан фойдаланиш улардаги муаммолар бартараф этилгач, 2020 йил декабр ойидагина АҚШда яна йўлга қўйилди.
Мавзуга оид
18:11 / 20.06.2026
Трамп Қатар совға қилган 400 млн долларлик янги самолётни намойиш қилди
08:00 / 06.06.2026
Airbus 22 соатгача парвоз қила оладиган самолётни синамоқда
20:07 / 27.04.2026
Boeing дунёдаги энг катта ва қудратли икки двигателли юк самолётини тақдим этди
20:48 / 05.04.2026