Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пайариқ тумани комплекс ривожлантирилади - Ҳукумат қарори лойиҳаси
Вазирлар Маҳкамасининг “2021–2022 йилларда Пайариқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, бош вазирнинг жорий йил 17 феврал куни Самарқанд вилояти Пайариқ туманига ташрифи давомида 2021–2022 йилларда Пайариқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиб, тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш белгиланган.
Қарор лойиҳаси билан Пайариқ туманида саноатни ривожлантиришни таъминлайдиган янги лойиҳалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, рақобатбардош ва экспортбоп ҳамда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этиш орқали янги иш ўринлари яратиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш мўлжалланмоқда.
Шунингдек, ижтимоий соҳада тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини ошириш, таълим соҳасини ривожлантириш, аҳолини кенг қамровда спортга жалб қилиш орқали соғлом турмуш шароитини яхшилаш кўзда тутилган.
Мазкур туманда ичимлик суви, электр ва табиий газ таъминотини яхшилаш, йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, аҳолига автотранспорт хизматлари кўрсатиш тизимини яхшилаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда “Хавфсиз ҳудуд” аппарат-дастурий комплексини жорий этиш, шаҳарсозлик қоидалари асосида арзон уй-жойлар қуриш ҳисобига аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш дастурнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Юқорида қайд этилган вазифаларни ҳал этиш учун 2021–2022 йилларда Пайариқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилгани айтилади.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026