16:39 / 12.03.2021
10927

2020 йилда Қўқондаги маҳалла Ўзбекистондаги энг кўп жиноят содир этилган маҳалла бўлган - вазир

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг сўзларига кўра, Қўқон шаҳридаги «Сумбула» маҳалласи 2020 йилда энг кўп жиноят содир этилган маҳалла эканлиги маълум бўлган.

Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликлар олдини олиш ва улар профилактикаси ҳолати тўғрисидаги 2020 йил якуни бўйича ахбороти эшитилди.

Унда жиноятчилик даражаси юқори бўлган маҳаллалар қайси вилоятларда энг кўп эканлиги маълум қилинди.

Жумладан:

  • Тошкент шаҳрида – 35та;
  • Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида – 30тадан;
  • Бухоро вилоятида – 25та;
  • Андижон вилоятида – 20та маҳаллада жиноятчилик даражаси юқори деб топилган.

Қўқон шаҳридаги «Сумбула» маҳалласи бир йил давомида ҳудудида энг кўп жиноят содир этилган маҳалла эканлиги маълум бўлди. 2020 йил давомида ушбу маҳаллада жами 266та жиноят содир этилган бўлиб, шулардан 238таси ўғирлик, 23таси турли даражадаги тан жароҳатлари етказиш ва бошқа жиноятлар ташкил этган.

Top