Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Йил якунига қадар 9 миллион аёл чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади
Бугун, 12 март куни Олий Мажлис Сенатининг ўн учинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.
Мажлисни олиб бораётган парламент юқори палатаси раиси Танзила Норбоева мамлакатда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, жумладан, камбағалликни қисқартириш бўйича бошланган ишлар янада аниқ ва жадал тус олганини таъкидлади.
– Хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг изчил механизмлари жорий қилинди, – деди Сенат раиси Т.Норбоева. – Хусусан, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Сенат раиси бошчилигида Республика Хотин-қизлар жамоатчилик кенгаши ташкил этилди. Мазкур Кенгаш хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ комплекс масалаларни ҳал этишга масъул бўлади. Аёллар бандлигини таъминлаш, жумладан, жорий йилда 70 мингга яқин хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди. Қолаверса, аёлларимизнинг саломатлигини сақлаш бўйича долзарб вазифалар қўйилди. Йил якунига қадар 9 миллион аёл чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.
Қайд этилишича, ёлғиз аёллар ҳам алоҳида эътиборда бўлади. Уларнинг болаларини боғчага қабул қилиш ва тўловларини қоплаш борасида ҳам енгилликлар бўлади.
Айни пайтда эҳтиёжманд аёллар уй олиши учун бошланғич бадал пулини тўлаб бериш тизими мавжуд. Эндиликда бу борада қўшимча чоралар кўрилади. Ҳар бир ҳудудга 10 млрд сўмдан маблағ ажратиш орқали уй-жойга муҳтож аёллар уй билан таъминланади, дейилади Сенат ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид
19:45 / 13.06.2026
Сенат аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
08:33 / 05.06.2026
АҚШ Россияга қарши санкцияларни кенгайтириш сари қадам ташлади
17:36 / 23.05.2026