Жамият | 15:05 / 14.03.2021
10167
2 дақиқада ўқилади

Алишер Навоийнинг яна бир асари озарбойжон тилида нашрдан чиқди

Алишер Навоийнинг «Маҳ­буб ул-қулуб» асари озорбойжон тилига ўгирилди. Асарни озарбойжонлик таржимон Рамиз Асқар таржима қилган.

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетидан Kun.uz'га маълум қилишларича, китоб озарбойжон тилида, мутафаккир таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Бокуда чоп этилган.

Маълумот учун, Озарбойжонда хизмат кўрсатган журналист, филология фанлари доктори, таржимон Рамиз Асқар бир неча йиллардан бери ўзбек адабиётининг бир қатор на­му­­наларини озарбойжон тилига ўгириб келмоқда.

У бунгача Алишер Навоийнинг «Хам­са» («Ҳай­рат ул-аброр», «Фарҳод ва Ширин», «Лайли ва Маж­нун», «Са­бъаи сайёр», «Садди Искандарий» дос­тон­­ларини) асарини ҳам озарбойжончага ўгирган.

Шунингдек, Ҳусайн Бойқаронинг «Де­­вон»ини, Заҳириддин Му­ҳам­мад Бо­бур­нинг сайланма асарлари ва «Бобурнома»­сини ҳам озарбойжон тилига таржима қилган.

Рамиз Асқар ўзбекистонлик за­мондош шо­ира Хосият Руста­мованинг «Мажнунтол» ки­то­бини ҳам ўз она тилига ўги­риб, китобга сўзбоши, қайд ва шарҳлар ёзган, луғатлар туз­ган.

Мавзуга оид