Ўзбекистон | 22:45 / 17.03.2021
10326
4 дақиқада ўқилади

«Аэрофлот» самолётига қўйилмаган самарқандликлар масаласида матбуот анжумани чақирилди, лекин унга «Аэрофлот»дан ҳеч ким келмади

16 март куни Самарқандда 29 нафар йўловчи Москвага учадиган самолётга қўйилмагани муҳокамаларга сабаб бўлганди. Олдинроқ 1 200 АҚШ долларига чипта сотиб олиб, Россияга учолмай қолган фуқаролар шикояти тасвирланган видео тарқалди.

«Uzbekistan Airports» АЖ ҳолатга муносабатида ўз тасарруфидаги аэропортларнинг бирортасига билет сотиш ваколати берилмагани, пандемия даврида ташкил қилинаётган чартер қатновларини қайси давлат авиакомпанияси ташкил этаётган бўлса, чипталарни ҳам уларнинг ўзи сотишини маълум қилган. Шунингдек, парвоз қилиш учун талаб қилинаётган ҳужжатларни ҳам улар назорат қилиши айтилган.

Бугун, 17 март куни Самарқанд халқаро аэропортида мазкур воқеа юзасидан қўшимча баёнот берилиши, журналистларни қизиқтирган саволларга «Uzbekistan Airports» акциядорлик жамияти ва «Аэрофлот» (Россия) авиакомпаниясининг мутасаддилари жавоб қайтариши режалаштирилганди. Бу ҳақда аэропорт маъмуриятига асосланиб, вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси бир кун олдин журналистларга хабар берди.

Бироқ матбуот анжуманида «Аэрофлот» авиакомпанияси мутасаддилари иштирок этмади. Журналистларнинг бир қатор саволларига эса Самарқанд халқаро аэропорти вакиллари етарлича жавоб қайтаролмади. Аэропорт вакиллари «ижтимоий тармоқларда асоссиз хабарлар тарқалгани»ни таъкидлаган бўлса-да, айнан қайси маълумот ёлғон эканига ойдиклик киритилмади. Фуқароларнинг ҳақиқатан ҳам билет сотиб олиб учолмай қолгани эса тан олинди. Аммо бу ҳолат учун аэропорт эмас «Аэрофлот» авиакомпанияси жавоб бериши айтилди.

Аэпропорт маъмурияти фуқароларни учишдан олиб қолиш мазкур ташкилот вазифасига кирмаслиги, улар тақдим этган ҳужжатларнинг айримлари қалбаки экани, айрим ҳолларда эса ҳужжатлар етарли бўлмагани боис «Аэрофлот» авиакомпаниясининг мутасаддилари томонидан тўхтатиб қолингани, аэропорт маъмурияти чипта масалаларига ҳам аралашмаслиги маълум қилинди.

Айтилган мутасаддилар иштирок этмагач, бир қатор саволлар очиқ қолаверди: фуқароларнинг ҳужжатлари етарли бўлмаса, нега уларга 1 200 долларга чипта сотилган? Энди уларнинг маблағи қайтариладими? Тегишли саволларга аниқ жавоб қайтарилмай, эълонда айтилган бўлса-да, «Аэрофлот» авиакомпаниясининг мутасаддилари келмагани маълум бўлгач, журналистлар матбоут анжуманини тарк этишди.

Мазкур хабар эълон қилиниши арафасида «Аэрофлот» авиакомпанияси томонидан икки кундан сўнг алоҳида матбуот анжумани ўтказилиши маълум бўлди. Бу ҳақда журналистларга вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси вакиллари маълум қилди.

29 нафар самарқандлик нима сабабдан «Аэрофлот» самолётига қўйилмаганига ваъда қилинганидек матбуот анжуманида жавоб берилмагач, «Аэрофлот» сайтидаги фуқаролар билан ишлаш бўлимига йўловчи бўлиб қўнғироқ қилиб кўрдик. Самарқанддан 29 нафар фуқаро ҳужжатлардаги камчиликлар сабаб самолётга қўйилмагани, биз ҳам «Аэрофлот» хизматларидан фойдаланмоқчи эканимиз, юқоридаги ноқулайликка дуч келмаслик учун Самарқанддаги можаро сабабини сўрадик. Оператор қиз саволларни керакли одамга етказиш учун 1 дақиқа кутиб туришимизни айтди-да, бир неча марта алоқада қолишимизни сўраб, анча вақтдан кейин бу элчихонага бериладиган савол эканини маълум қилди.

Бироқ яқиндагина янги раҳбар тайинланган Россия элчихонаси вакилларини безовта қилмай туришга қарор қилдик, чунки «Аэрофлот» икки кундан кейин матбуот анжумани ваъда қилди. Умид қиламиз, икки кундан кейин Россия авиакомпанияси фақат саволларга жавоб бериш билан чекланмай, самолётга қўйилмаган одамларнинг муаммоларини ҳал қилади. Шу ўринда Ўзбекистондаги мутасаддилардан фақат «Аэрофлот»дагилар билади», деган жавобни такрорламай, қўлидан тортиб, самолётга қўйилмаганлар Ўзбекистон фуқароси эканини ҳис қилишларини сўраб қоламиз.

Анвар Мустафоқулов, Kun.uz мухбири.
Тасвирчи ва монтаж устаси – Фахриддин Ҳотамов.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери