Ўзбекистон | 07:46 / 17.03.2021
9201
1 дақиқада ўқилади

Бугундан Ўзбекистонда ҳаво аста-секин исийди

Бугун кундуз куни антициклон периферияси Ўзбекистон ҳудудидан секин ортга чекинади, кундуз куни ҳаво аста-секин исийди. 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, ҳудудларнинг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 9-14 даража илиқни ташкил этади.

Пойтахтда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво ҳарорати 9-11 даража илиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид