Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегияда туғилган куни муносабати билан чеклов қоидасини бузган бош вазирга нисбатан суриштирув бошланди
Эрна Сулберг феврал охирида ўзининг 60 ёшга тўлишини оиласи билан Гейло чанғи курортида нишонлаган.
Норвегия полицияси туғилган кунида коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган чекловларни бузган бош вазир Эрна Сулбергга нисбатан суриштирув бошлади. Бу ҳақда The Local нашри хабар бермоқда.
"Матбуотда эълон қилинган маълумот ҳамда бош вазирнинг баёнотларига асосан полиция касалланишни назорат қилиш тўғрисидаги қоидаларнинг эҳтимолий бузилиши юзасидан суриштирув бошлашга қарор қилди", - дейилади жануби-шарқий полиция округи баёнотида.
Сулберг феврал охирида ўзининг 60 ёшга тўлишини оиласи билан Гейло чанғи курортида нишонлаган.
Хабарларга кўра, чекловларда 10 кишидан ортиқ гуруҳ бўлиб тўпланмаслик белгиланган бўлишига қарамасдан, 25 феврал куни 13 киши ресторанга борган. Сулбергнинг ўзи бу даврада бўлмаган. Эртасига эса ижарага олинган хонадонда бош вазирнинг ўзи билан 14 киши тўпланган.
"Мен ҳар куни одамларга касалланишни назорат қилиш тўғрисида гапираман ва қоидани ҳаммадан яхшироқ билишим керак эди. Аммо оила бир жойга йиғилса ва даврада 10дан ортиқ киши тўпланса бу тақиқланган тадбир бўлишини ўйламагандим", - деган Сулбергнинг ўзи.
Мавзуга оид
08:16 / 09.06.2026
Норвегия дунёдаги энг чуқур сувости туннелини қурмоқда
08:59 / 28.05.2026
Норвегия Франциянинг ядровий “қалқони”га қўшилди
10:35 / 25.04.2026
Норвегияда болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
08:40 / 23.03.2026