Эрдўғаннинг шахсий шифокори парвоз вақтида чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолди
Турк депутати ва шифокор Ражаб Шакар парвоз вақтида қозоғистонлик чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолди. Болада юрак хуружи юз берган. Эътиборлиси, Шакар Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг шахсий шифокори ҳисобланади.
Воқеа Истанбул-Бишкек рейсида содир бўлган. Болада юрак хуружи юз берган ва борткузатувчилар Шакарга ёрдам сўраб мурожаат қилишган.
“Стюардесса келиб, болага ёрдам беришимни сўради. Боланинг пулси йўқ эди, у кўкариб кетиб, юраги тўхтаб қолганди. Мен унга юрак массажи қилдим, сунъий нафас бердим, шундан кейин у ўзига келди”, деб айтган шифокорнинг ўзи.
Маълум қилинишича, воқеа сабабли самолёт Анқарадаги Эсенбоға аэропортида фавқулодда қўнишни амалга оширган. Самолёт қўнгач бола шифохонага олиб кетилган. Шакарнинг таъкидлашича, чақалоқ қозоғистонлик аёлнинг эгизак фарзандларидан бири бўлган.
ОАВ маълумотларига кўра, Шакар Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг шахсий шифокори ҳисобланади.
Мавзуга оид
21:06 / 24.10.2024
Терактдан сўнг Туркиядаги ўзбекистонликлар ҳушёрликка чақирилди
19:04 / 24.10.2024
Қозоғистонда Туркиянинг Bayraktar дрони ишлаб чиқарилиши мумкин
17:11 / 24.10.2024
10 йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда қўлга олинди
09:30 / 24.10.2024