Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда муқаддам 4 маротаба судланган фуқарони дарахтга боғлаб қўйган ва буни видеога тушириб, TikTok’га жойлаган шахслар аниқланди
2021 йилнинг 20 февраль куни соат 22:30ларда 33 ёшли Ғиёс Қ. ва 29 ёшли Абдивали Б. Қашқадарё вилояти Миришкор тумани “Янги Миришкор” маҳалласида Азамат Ж.нинг уйи атрофида 31 ёшли Азизбек Т. маст ҳолатда айланиб юрганлигини кўриб қолишган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, улар Азизбек Т.ни ўғрилик қилиш мақсадида келган деб ўйлаб, унга нисбатан зўрлик ишлатиб, танасининг турли жойларига уришган ва дарахтга ип билан боғлаб қўйиб, тахминан 1 соатдан кўпроқ вақт мобайнида ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилишган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Азизбек Т. муқаддам ўғрилик жинояти учун 4 маротаба судлангани, уни шу сабабдан уриб дарахтга боғлаб қўйганликлари ва бу ҳолат видеога туширилиб, “TikTok” ижтимоий тармоғига жойлаганлиги аниқланган.
Суд тиббий экспертиза хулосасида Азизбек Т.да енгил тан жароҳатлари аниқлангани кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миришкор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ғиёс Қ. ва Абдивали Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 138-моддаси 1-қисми (Зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.
Ҳозирда тергов давом этмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
00:25 / 08.02.2026
TikTok фойдаланувчиларда қарамлик келтириб чиқаради - Еврокомиссия
23:14 / 21.12.2025
Олимлар қисқа видеоларнинг ақлий қобилиятга салбий таъсир қилишини тасдиқлашди
16:19 / 31.10.2025
Ўзбекистонда тақиқда бўлган TikTok қандай қилиб солиқ тўлаяпти?
11:21 / 25.10.2025