Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида дастурлар ижроси учун 1,6 триллион сўм маблағ йўналтирилади. 915 та маҳалла замонавий кўринишга келтирилади
Жорий йилда Самарқанд вилояти бўйича 717 та қишлоқ, 198 та шаҳар маҳаллалари қиёфаси замонавий кўринишга келтирилади ва инфратузилмаси яхшиланади. Бу ҳақда Президент раҳбарлигида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинган.
Қайд этилишича, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурларини амалга ошириш бўйича вазифалар муҳокама қилинаётган мазкур йиғилишда Самарқанд вилояти Пайариқ тумани мисолида жорий йилда бу борада амалга ошириладиган ишлар ҳақида маълумот берилган.
Маълум бўлишича, туманда 145 километр йўл, минг километр электр тармоғи, 250 та трансформатор ва 54 километр ичимлик суви тизими яроқсиз аҳволга келган. Ижтимоий соҳа объектларида ҳам кўплаб муаммолар бор.. Туманда 9 минг нафардан ошиқ ишсиз бор. Мингта оила «темир дафтар»га, 6 минг нафар аҳоли «ёшлар дафтари»га, 2 200 нафар хотин-қизлар «аёллар дафтари»га киритилган.
Видеоселектор йиғилишида таъкидланишича, жорий йилда Самарқанд вилоятида 717 та қишлоқ ва 198 та шаҳар маҳаллалари, жумладан, Пайариқ туманидаги 56 та қишлоқ қиёфаси замонавий кўринишга келтирилади ва инфратузилмаси яхшиланади ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари амалга оширилади. Бу мақсадларга 1,6 триллион сўм йўналтириш режалаштирилган.
Йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов мавзу юзасидан ҳисобот берган.
Мавзуга оид
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026