Хориж талабалари Самарқанд давлат тиббиёт институтида таълим олиш истагини билдирмоқда
Самарқанд давлат тиббиёт институтида 2020 йилнинг сентябр ойида Халқаро таълим факультети ташкил этилганди. Ушбу факультетда ҳозирги кунда 510 нафар талаба таҳсил олмоқда.
Хусусан, Покистон Ислом Республикаси, Ҳиндистон, Жанубий Корея, Буюк Британия, Россия Федерацияси, Туркия Республикаси ҳамда бошқа МДҲ давлатларидан 400 дан ортиқ хорижий талабалар таҳсил олмоқда. Айниқса, 2020-2021 ўқув йилида очилган янги MBBS/MD Physician йўналиши ҳозирда Жанубий Осиё давлатлари фуқароларида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Самарқанд давлат тиббиёт институти хорижий фуқароларнинг институтда юқори малакали таҳсил олишлари учун бир қанча хорижий институтлар билан шартномалар имзолашга ҳам эришди. Ҳамкорлик меморандумларига асосан бугунги кунда ўндан ортиқ хорижий профессор-ўқитувчилар институтда доимий фаолият кўрсатяпти. Шунингдек, элликдан ортиқ профессор-ўқитувчилар академик мобиллик доирасида ўқув жараёнига жалб қилинган.
Жорий йилнинг 23 март куни ушбу ҳамкорлик шартномалари асосида Ҳиндистоннинг “AXIS” институти таъсисчиси, тиббиёт фанлари доктори Mr. Ravinder Singh, Покистон Ислом Республикаси “Javed Leghari” компаниялари гуруҳи директори Sardar Javed Iqbal Khan, СамДТИ ректори, профессор Жасур Ризаев ва институт ректорати ходимлари, хорижий талабалар иштирокида тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистонда хорижий талабаларни сифатли ва юқори малакали таҳсил олишлари учун шарт-шароитлар, ҳукумат томонидан таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар акс эттирилган видеоролик намойиш этилди. Учрашув талабалар билан очиқ мулоқот тарзда олиб борилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди. Республикамиз таълим тизими бўйича атрофлича маълумот берилди.
Самарқанд давлат тиббиёт институти ахборот хизмати
Мавзуга оид
15:41 / 28.01.2022
Самарқанд давлат тиббиёт институти Туркия олийгоҳлари билан ҳамкорликни кучайтиради
20:00 / 16.11.2021
Самарқанд давлат тиббиёт институтининг янги музейидан мингдан ортиқ экспонат ўрин олди
09:00 / 19.10.2021
Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 800 ўринли биноси фойдаланишга топширилди
10:29 / 18.10.2021