Жаҳон | 14:20 / 24.03.2021
5913
1 дақиқада ўқилади

Европа дипломатияси раҳбари Россияни «хавфли қўшни» деб атади 

Жозеп Боррел НАТО ташқи ишлар вазирлари билан Москванинг ҳаракатларига биргаликда жавоб қайтаришни муҳокама қилмоқчи эканлигини айтди.

Фото: Flickr

Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Россияни «хавфли қўшни» деб атади.

«Биз Россия билан мулоқот каналларини муҳокама қилишимиз лозим. Россия — қўшни, хавфли қўшни, аммо Эрон билан ядровий келишув ёки иқлим ўзгариши каби умумий манфаатларимиз бўлган айрим масалаларда келишишимиз керак. Шу билан бирга, Россияни тутиб туришимиз ва унга қаршилик қилишимиз даркор», — деди у.

Боррел, шунингдек, НАТО ташқи ишлар вазирлари билан Москванинг ҳаракатларига биргаликда жавоб қайтаришни муҳокама қилмоқчи эканлигини айтди.

У аввалроқ, Россияни Брюсселга қарши йўлга кирганликда айблаганди. 

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид