Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон Исроил юк кемасига ракета зарбаси бергани маълум қилинди
Арабистон денгизида Исроилнинг XT Management компаниясига тегишли юк кемасига Эроннинг ракетаси тегиши оқибатида шикаст етди. Воқеа оқибатида кема экипажига жабр етмаган, деб хабар берди Исроил телевидениесининг 12-канали.
Фото: REUTERS/WANA/Nazanin Tabatabaee
Телеканал маълумотларига кўра, кема Танзаниядан Ҳиндистонга йўналаётган бўлган ва ҳужумдан кейин йўлини давом эттира олган. Кемага етказилган зарар у белгиланган портга етиб боргач баҳоланади. Таъкидланишича, воқеа ҳақида кема эгаси ва Исроил хавфсизлик кучлари хабардор қилинган. Улар ҳозирда вазиятнинг жиддийлиги даражасини ўрганишмоқда.
Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу феврал охирида Уммон кўрфазида Исроилга қарашли Helios Ray кемасига ҳужумда ҳам Эронни айблаганди. Бироқ Эрон бу айбловларни қатъиян рад этган. Кема Саудия Арабистонидаги Даммам портидан Сингапурга йўналаётган бўлган.
Мавзуга оид
13:10 / 21.02.2026
Стармер Трампга йўқ деди: АҚШ Эронга ҳужумда Британия базаларидан фойдаланолмайди
09:25 / 21.02.2026
Axios: Трамп ҳали қарор қилмаган, аммо Эронга нисбатан ҳарбий вариантлар тақдим этилган
21:58 / 20.02.2026
АҚШ Эрон қирғоқлари яқинида йирик ҳарбий гуруҳни тўплади
15:15 / 20.02.2026