Жаҳон | 11:02 / 28.03.2021
5481
1 дақиқада ўқилади

Канадада номаълум шахс кутубхонадаги одамларга ҳужум қилди

Канаданинг Норт-Ванкувер шаҳрида номаълум эркакнинг кутубхонадаги одамларга ҳужум қилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди, 6 киши яраланди.

Воқеа гувоҳларининг таъкидлашича, эркак узун пичоққа ўхшаш буюм билан қуролланган бўлган. У полиция томонидан қўлга олинган. 

Полицияда таъкидланишича, жиноятчи бир ўзи ҳаракат қилган. Ҳужум оқибатида бир аёл ҳалок бўлган.  

Жиноятчининг шахси очиқланмаяпти. Шуниси маълумки, у 20 ёшли йигит бўлиб, унинг ҳужум қилиши сабаблари аниқлаштирилмоқда. Полиция гувоҳлардан ҳуқуқ-тартибот идоралари билан боғланишни ва терговга ёрдам кўрсатишни сўраган.

Канада бош вазири Жастин Трюдо ҳалок бўлган аёлнинг яқинларига ҳамдардлик билдирган ва жароҳатланганларга тезроқ соғайиб кетишни тилаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид