Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон – Венгрия муносабатларини стратегик шериклик даражасига кўтариш вазифалари муҳокама қилинди
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон ва Венгрия етакчиларининг мулоқоти аввал тор доирада бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев меҳмонни мамлакатга ташрифи билан қутлаб, бу икки давлат ўртасидаги алоқаларда янги даврни бошлаб беришини таъкидлади.
Виктор Орбан Ўзбекистонга келганидан мамнунлигини билдириб, Венгрия республика билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини қайд этди.
Музокарада сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон – Венгрия муносабатларини ўзаро ишонч ва кенг доирадаги умумий манфаатларга асосланган стратегик шериклик даражасига кўтаришга тайёр эканлигини тасдиқлади. Узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли янги соҳаларни ишга солиш, ишбилармон доиралар ва ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни қўллаб-қувватлашга келишиб олинди.
Томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди. Тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш бўйича қарашлар ва ёндашувлар умумий экани тасдиқланди.
Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Кўксаройда Виктор Орбан билан музокараларни бошлагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:51 / 20.01.2026
Венгриянинг MOL компанияси Сербиядаги NIS’да “Газпром” улушини сотиб олади
10:17 / 17.12.2025
Венгрия ЕИнинг кенгайиш бўйича йиллик баёнотини блоклади
09:13 / 17.12.2025
Венгрия АҚШ билан газ етказиб бериш бўйича келишувга эришди
13:56 / 10.12.2025