Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида яна бир масжид фойдаланишга топширилди
Самарқанд вилояти Нуробод туманида янги жоме масжидининг очилиш маросими бўлиб ўтган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Нуробод туманининг Жом маҳалласида бунёд этилган «Жом ота» жоме масжидининг очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлар идорасининг Самарқанд вилояти вакиллиги раҳбари, вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов ҳамда туман ҳокими Фахриддин Зоиров иштирок этган.

Маълум қилинишича, мазкур жоме масжидининг умумий ер майдони 0,25 гектарни ташкил этиб, масжид мингга яқин намозхонни сиғдира олади. Масжиднинг ўртасида 32 метр баландликда гумбаз қилинган.

Масжид ҳудудида замонавий таҳоратхона, имом-хатиб ва бошқа ходимлар учун барча қулайликларга эга маъмурий бино ҳам мавжуд.
Мавзуга оид
07:23 / 05.05.2026
Президент Самарқанддаги ОТБ йиғилишида муҳим ташаббусларни илгари сурди
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
15:48 / 30.04.2026
50 долларлик офис ва минглаб мижоз: тасодифий буюртмани катта бизнесга айлантирган самарқандлик тадбиркор ҳикояси
15:10 / 30.04.2026