Еврокомиссия Польшани судга берди
Польшада суд тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун Еврокомиссия ва мухолифат танқидига учраганди.
Еврокомиссия судьялар ҳуқуқи ва суд тизими мустақиллиги тамойиллари бузилгани учун Польшани Европа адлия судига берди. Бу ҳақда адлия ишлари бўйича еврокомиссар Дидье Рейндерс маълум қилди.
"Еврокомиссия Польшада судьялар ҳуқуқи ва ҳуқуқий давлатни ҳимоя қилиш бўйича муҳим қарор қабул қилди, Европа адлия судига Польшага қарши даъво киритди", - деди у.
Польшада судьяларнинг сиёсий тусдаги ҳаракатлари учун интизомий жавобгарликка тортилишини кўзда тутувчи суд тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонун Еврокомиссия ва мухолифат танқидига учраганди.
Польша олий суди мазкур ислоҳот Польшанинг Европа иттифоқидан чиқариб юборилишига олиб келиши мумкинлигини билдирди.
Мавзуга оид
19:33 / 17.09.2024
Еврокомиссиянинг янги таркиби эълон қилинди
19:58 / 17.08.2024
Европа Иттифоқи чегараларини ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари камайди
14:01 / 26.07.2024
Еврокомиссия музлатилган активларни алмашишга рухсат бермади
19:17 / 18.07.2024