Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Пахтакор» титул ҳомийлигига танлов эълон қилинди
Тошкентнинг «Пахтакор» футбол клуби титул ҳомийлиги учун танлов эълон қилди.
«Ўзбекистоннинг энг кўп совринларни қўлга киритган ва машҳур жамоаси либоси, стадиони ва расмий ҳудудларида бизнеси ва хизматларини реклама қилишни хоҳлаган компанияларни ҳамкорликка чорлайди. Бунда сизнинг рекламангиз нафақат Ўзбекистон, балки МДҲ давлатлари ва бутун Осиё бўйлаб тарқалади. Жамоамиз Чемпионлар Лигасининг деярли мунтазам иштирокчиси саналади. Бизнесингизни ривожлантириш Ўзбекистон ва халқаро бозорни реклама билан қамраб олиш сизга асқатиши табиий. Қолаверса, стадион таблоси ва электрон реклама баннерлари жойида ҳам бу тарғибот амалга оширилади.
«Пахтакор» иштирокидаги ўйинлар Ўзбекистон ва Осиё давлатларида тўғридан тўғри кўрсатиб борилиши эса рекламангизни миллионлаб инсонлар кузатиши мумкинлигини билдиради», дейилади клуб матбуот хизмати эълонида.

«Пахтакор» клуби титул ҳомийсига айланиш истагидаги талабгорлар компанияси ҳақида маълумотни [email protected] электрон почтасига жўнатишлари мумкин. Клуб ўз бизнес таклифини талабгорларга юборади.
Мурожаат учун телефон: +99890 3510220
Мавзуга оид
15:09 / 29.12.2025
Йил якунлари. Ўзбек футболидаги 10 муҳим воқеа
23:18 / 02.12.2025
«Пахтакор» ҳужумчиси Игор Сергеев Суперлигада йил футболчиси бўлди
12:19 / 30.10.2025
«Пахтакор» ва «Бухоро» ўйинидаги баҳсли вазиятлар юзасидан изоҳ берилди
20:52 / 29.10.2025