Ўзбекистон | 15:20 / 02.04.2021
10080
3 дақиқада ўқилади

Икки туман ва бир шаҳар давлат солиқ инспекциясига янги бошлиқлар тайинланди

Давлат солиқ қўмитаси раиси буйруғи билан Янгийўл шаҳри ҳамда Бўка ва Шофиркон туманларида ДСИга янги бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Холмуродов Алпомиш Шокирович Бухоро вилояти Шофиркон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Холмуродов Алпомиш Шокирович Солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси

Алпомиш Холмуродов 1985 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2006 йилда Тошкент молия институтини солиқ ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.

А.Холмуродов янги лавозимга тайинлангунга қадар Бухоро вилояти Шофиркон тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

У солиқ органларидаги фаолиятини 2006 йилда Бухоро вилояти Шофиркон тумани давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларни солиққа тортиш бўлими инспектори лавозимидан бошлаган.

Бобоев Рaвшан Одилович Янгийўл шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бобоев Равшан Одилович солиқ хизматининг III даражали маслаҳатчиси.

Рaвшан Бобоев 1981 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2002 йилда Тошкент солиқ коллежини, 2006 йилда Солиқ академиясини солиқ ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Р.Бобоев янги лавозимга тайинлангунга қадар Янгийўл шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди.

У солиқ органларидаги фаолиятини 2002 йилда Тошкент вилояти Зангиота тумани давлат солиқ инспекцияси Қисқа муддатли текширишлар ўтказиш шуъбаси инспектори лавозимидан бошлаган.

Алишер Эркинович Қодиров Бўка тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Қодиров Алишер Эркинович солиқ хизматининг II даражали маслаҳатчиси.

Алишер Қодиров 1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент давлат университетини, 2001 йилда Тошкент молия институтини солиқ ва солиққа тортиш мутахассислиги бўйича тамомлаган.

А.Қодиров янги лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти Бўка тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида ишлаб келаётган эди.

У солиқ органларидаги фаолиятини 1995 йилда Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар давлат солиқ инспекцияси Таҳлил ва тушумларни назорат қилиш бўлими инспектори лавозимидан бошлаган.

  • Aввалроқ Aндижон ва Навоий вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиқлари тайинлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид