Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда ИИБ ходими ўзига ўқ узиб, вафот этгани маълум бўлди
Жиззах вилояти прокуратураси Дўстлик туманида ички ишлар ходими ўзига ўқ узиб, вафот этгани тўғрисидаги мақола бўйича маълумот берди.
Вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабарига кўра, «Huquq va iste’molchi» газетасида бу ҳақда тегишли мақола эълон қилинган.
Қайд этилишича, 2020 йил 29 август куни соат тахминан 09:40ларда Дўстлик туман ИИБ маъмурий биносининг назорат ўтказиш пунктида хизматга жалб қилинган туман ИИБ ходими бўлган марҳум Ш.Б. ўзига бириктирилган “Макаров” номли 7230-рақамли жанговар қурол билан кўкрак қисмига бир маротаба ўқ узиб, тан жароҳати олган.
Жиззах вилояти прокуратураси маълумотига кўра, Дўстлик туман ИИБ ходими туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.
“Туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан кўрсатилган тез тиббий ёрдамларга қарамасдан, Ш.Б. соат 10:30ларда вафот этган”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ, Фарғонада Миллий гвардия ходими хизмат машинасида одам уриб юборгани, жабрланувчи вафот этгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
19:09 / 28.02.2026
Жиззахда деҳқон хўжалиги ерини 950 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
12:15 / 26.02.2026
Жиззахда «Янги Жиззах» шаҳарчаси барпо этилади
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
19:53 / 23.02.2026