Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландияда AstraZeneca вакцинасидан фойдаланиш тўхтатилди
Бир кун аввал мамлакатда ёши 60дан юқори бўлганларни бу вакцина билан эмлаш тўхтатилганди.
Нидерландия ҳукумати AstraZeneca компаниясининг вакцинаси билан бутун аҳолини эмлашни тўхтатди. Бу ҳақда NL Times нашри хабар берди.
Бир кун аввал мамлакатда ёши 60дан юқори бўлганларни бу вакцина билан эмлаш тўхтатилганди. Шифокорлар мазкур вакцина билан эмланганларда тромблар ҳосил бўлгани тўғрисидаги маълумотни олганларидан сўнг ушбу қарорга келишди.
Аввалроқ Буюк Британияда AstraZeneca вакцинаси билан эмлангандан сўнг тромблар ҳосил бўлиши билан боғлиқ 30та ҳолат қайд этилганди.
18 март куни Европанинг бир қатор давлатлари, жумладан, Германия, Франция ва Италия Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) AstraZeneca вакцинасини хавфсиз деб топгандан кейин у билан аҳолини эмлашни давом эттиришга қарор қилганди.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
23:53 / 31.01.2026