Аҳоли норозилиги сабабли Тошлоқдаги имом ишдан олинди. У фуқароларга таҳдид қилиб келган
Тошлоқ тумани Заркент қишлоғида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар мазкур қишлоқдаги Абу Ҳанифа номли масжид имоми Нишонбой Аҳмадалиевнинг фаолиятидан норози бўлиб келган. Диний идоранинг одоб-ахлоқ ҳайъати мажлиси қарори билан у эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Заркент қишлоғи аҳолиси шу қишлоқдаги Абу Ҳанифа номли масжид имоми Нишонбой Аҳмадалиев фаолиятидан норози бўлиб келган. Маълум қилинишича, масжид имомининг одоби ҳам қолганларга ибрат бўладиган даражада эмас. У жаҳли чиққан вақтларида, кўпчиликка қарата “любойингни устингдан ваҳҳобий деб ёзиб тиқтириб (қаматиб) юбораман”, деб дағдаға қилиб келган.
1 апрел куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида одоб-ахлоқ ҳайъатининг мажлиси бўлиб ўтган. Йиғилишда Фарғона вилояти Тошлоқ тумани Абу Ҳанифа номли масжид имоми Нишонбой Аҳмадалиев ҳам шахсан иштирок этган. Ҳайъат аъзоларининг халқ орасида у ҳақида юрган гап-сўзлар ҳамда фактлар бўйича саволларига имом тайинли жавоб бера олмаган.
У янги ишга келганидан то шу кунгача қишлоқ аҳли уни суймаганини, узоқ жойда яшаши учун қийналаётганини, асаби жойида эмаслигини билдириб ўтган. Сўкинганини эса очиқ тан олган.
Ҳайъат аъзолари вазиятни атрофлича ўрганиб, бир овоздан Н. Аҳмадалиев имомликка лойиқ эмас, деган қарорга келган. Бу борада тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилаётгани маълум қилинган.
Мавзуга оид
17:30 / 28.12.2024
“Бир ўлимдан қолган қизалоқ”: Фарғонада энагага топширилган бола ўласи қилиб калтакланди
16:56 / 22.12.2024
Фарғонада портлаш содир бўлган заправка бузилмоқда — видео
22:57 / 21.12.2024
Фарғонадаги портлаш, Жиззахга янги ҳоким ва кадастрдан тадбиркорларга “қора хат” — ҳафта дайжести
21:23 / 21.12.2024