Эронда Украина самолётининг ҳалокати иши бўйича 10 нафар мансабдорга айблов эълон қилинди
Маълумот берилишича, ҳозирда уларнинг иши судда кўрилмоқда.
Эронда Украинанинг Boeing самолёти ҳалокатга учраши иши бўйича ўн нафар мансабдорга нисбатан айблов эълон қилинди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
«Украина самолёти иши бўйича батафсил текширув ўтказилди ва айблов хулосаси чиқарилди. Ўн нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилинди», – деди Теҳрон вилояти ҳарбий прокурори Ғуломаббос Торки.
Ҳарбий прокурор мансабдорларнинг исмларини айтмади. Маълумот берилишича, ҳозирда уларнинг иши судда кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Украина ҳаво йўлларига қарашли Boeing 737-800 самолёти 2020 йил 8 январда Теҳрон аэропортидан парвоз қилганидан кўп ўтмай қулаб тушиши оқибатида 176 киши ҳалок бўлганди.
Кейинроқ Эрон мамлакат ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими самолётни хато сабабли уриб туширганини тан олганди.
Мавзуга оид
14:30 / 23.10.2024
ЕИ Украина учун маблағ доирасида 18 млрд евро ажратишга тайёр
10:50 / 23.10.2024
Теҳрон: қўшнилар ўз ерларидан Эронга қарши фойдаланишга йўл қўймаслигини кафолатлади
10:20 / 23.10.2024
Лондон Украинага қурол сотиб олиш учун бир миллиардлик ёрдам ваъда қилмоқда
08:50 / 23.10.2024