13:00 / 06.04.2021
2920

Тўрақўрғон тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди 

Азамат Абдукаримов Содирхон ўғли Тўрақўрғон тумани ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Азамат Абдукаримов 1992 йил 28 майда Тўрақўрғон туманида туғилган, 2017 йилда Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партияси аъзоси.

Меҳнат фаолиятини Наманган муҳандислик педагогика институтида факультет етакчиси сифатида бошлаб, Тўрақўрғон хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида махсус фан ўқитувчиси, “Наманган ёшлар маркази”да бўлим мудири, марказ директори, Наманган “Авторитет” автокомплексида раҳбар, шу йилдан Халқ депутатлари туман кенгаши котибияти мудири сифатида давом эттирган.

Top