Жаҳон | 21:52 / 06.04.2021
3357
1 дақиқада ўқилади

Туркияда 2016 йилдаги теракт учун тўрт киши бир умрга қамалди

 Ушбу иш бўйича 18 нафар гумондор оқланди.

Фото: Reuters

Туркия суди 2016 йилда содир этилган террорчилик ҳаракатини ташкил этганликда айбланган тўрт нафар шахсга бир умрга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади. Бу ҳақда Hurriyet Daily News хабар бермоқда.

 Хабарда айтилишича, қайси давлат фуқароси эканлиги маълум қилинмаган тўрт киши бир умрга қамалган бўлса, 18 нафар гумондор оқланди.

 Эслатиб ўтамиз, портлаш 2016 йил 12 январда Султонаҳмад майдонида, Мовий масжид ва Аё София яқинида содир этилган.

Портлаш оқибатида 12 нафар германиялик турист ҳалок бўлган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид