Ўзбекистон | 08:03 / 07.04.2021
2712
1 дақиқада ўқилади

Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси ҳамда жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда кенгаш ахборот хизмати.

Таъкидланишича, Кенгаш ваколати доирасидаги қатор масалаларни кўриб чиққан. Жумладан, март ойида ваколат муддати тугаган 4 нафар судьяни навбатдаги 10 йиллик муддатда тайинлаш масаласи ҳам муҳокама қилинган.

Судьялар олий кенгаши қарори билан Аброрбек Азимович Каримов - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;

Қобулжон Ғуломжон ўғли Абдуллаев - судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг судьяси лавозимига тайинланган. 

Мавзуга оид