Иқтисодиёт | 16:33 / 07.04.2021
7162
2 дақиқада ўқилади

Россия банки Ўзбекистон компаниялари билан 1 млрд долларлик лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда 

Маълумот берилишича, 2019 йилдан 2020 йилгача ПСБ иштирокида синдикатлар орқали Ўзбекистон банк тизимига 254 млн евро ва 76 млн доллар жалб этилган.  

Фото: Shutterstock

Россиянинг «Промсвязьбанк» (ПСБ) банки Ўзбекистонда қатор лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этади. Бу ҳақда банкнинг халқаро мижозлар билан бизнесни ривожлантириш департаменти директори Владимир Метельский маълум қилди

Унинг сўзларига кўра, ПСБ ҳозиргача ўзбекистонлик ҳамкорлар билан 500 млн долларликдан ортиқ лойиҳаларни амалга оширди.  

«2021 йил якунлари бўйича бу рақамни 1 млрд долларгача етказишни кўзлаганмиз. Бунга Ўзбекистон молия институтлари билан бизнесни интенсификация қилиш ҳамда тоғ-кон, нефть-газ ва кимё саноати, қора ва рангли металлургия, телекоммуникация, транспорт ташувлари ва машинасозлик каби соҳалардаги йирик ўзбек корхоналарини кредитлаш ҳисобига эришамиз», – деди у.  

Метельскийнинг таъкидлашича, ПСБ айниқса Россия корхоналари иштирок этадиган ҳамда Россия қурилма ва технологиялари етказиб бериладиган лойиҳаларни молиялаштиришга қизиқиш билдирмоқда. 

Маълумот берилишича, 2019 йилдан 2020 йилгача ПСБ иштирокида синдикатлар орқали Ўзбекистон банк тизимига 254 млн евро ва 76 млн доллар жалб этилган.

Мавзуга оид