Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
VAR, пенальти ва Черандан дубль. 99 дақиқа давом этган ўйинда «Навбаҳор» сўнгги дақиқаларда «Пахтакор»га мағлуб бўлди
Фото: Tribuna.uz
Суперлига 5-тури доирасидаги дастлабки ва марказий учрашув Наманганда ўтиб, мезбонларнинг аламли мағлубияти билан якунланди.
Қизиқарли кечган учрашувнинг 41-дақиқасида Черан чиройли гол билан ҳисобни очган бўлса, 71-дақиқада Соловьев – Голбан – Ғофуровнинг комбинациясини Исоқжонов гол билан якунлади – 1:1.
Ўйиннинг кульминацион воқеаси 90-дақиқада юз берди. Учрашув бош ҳаками VAR орқали «Навбаҳор» дарвозасига пенальти белгилашга қарор қилди. Нуқтага яқинлашган Черан дублини расмийлаштириб, «Пахтакор»га мавсумдаги кетма-кет 5-ғалабани келтирди.
Суперлига. 5-тур
7 апрель (чоршанба)
«Навбаҳор» - «Пахтакор» - 1:2
Ҳакам: Фирдавс Норсафаров (Қарши)
Голлар: Исломбек Исоқжонов, 71 - Драган Черан 41, 90 пенальтидан.
«Навбаҳор»: 1. Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Иван Соловьёв, 10.Қувондиқ Рўзиев, 11.Исломбек Исоқжонов, 17.Эҳсони Панжшанбе (28.Никола Тасич, 71), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 22. Игорь Голбан, 24. Даврон Ҳошимов, 67.Марко Путинчанин, 88. Славиша Стоянович (70. Аббос Ғуломов, 58).
«Пахтакор»: 35.Санжар Қувватов, 5.Анзур Исмоилов, 6.Иброҳимхалил Йўлдошев, 7.Сардор Рашидов, 8.Азизбек Турғунбоев (18.Ҳожимат Эркинов, 46), 10.Драган Черан, 19.Шароф Муҳиддинов (14.Ҳумоюнмирзо Иминов,72), 21.Аброрбек Исмоилов, 23.Шерзод Аъзамов, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фаррух Сайфиев.

Мавзуга оид
17:43 / 25.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» ва «Нефтчи» таъқибчилардан илгарилади
17:07 / 20.04.2026
Суперлига. Пешқадамлар пойгаси ва «Бунёдкор»дан суперкамбэк
21:18 / 09.04.2026
«Пахтакор» Фарғонада «Нефтчи»ни мағлуб этиб, Суперлигада пешқадам бўлиб олди
13:12 / 16.03.2026