Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Туркия билан авиақатновларни тўхтатмоқда
Бунга Turkish Airlines самолётида келганларда коронавирус аниқлангани сабаб бўлган. Авиакомпаниянинг 24 март куни келган рейсида 14 нафар йўловчида коронавирусга тест мусбат чиққан.
Фото: Reuters
Хитой ўз фуқароларининг Туркияга боришини тақиқламоқчи ҳамда Туркиядан парвозларни тўхтатмоқчи, деб хабар берди Xinhua агентлиги.
Хитой фуқаро авиацияси бошқармасининг маълум қилишича, Туркия ҳаво йўлларига 19 апрелдан бошлаб тўрт ҳафта давомида Хитойга парвозларни тўхтатиб туриш айтилган.
Бунга Turkish Airlines самолётида келганларда коронавирус аниқлангани сабаб бўлган. Авиакомпаниянинг 24 март куни келган рейсида 14 нафар йўловчида коронавирусга тест мусбат чиққан.
Маълумотларга кўра, Туркияда коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпаймоқда. Ўтган суткада мамлакатда 49584та янги ҳолат қайд этилган, 211 киши коронавирусдан вафот этган.
Мавзуга оид
01:20 / 10.05.2026
Си Жинпинг ўз генералларига ишонмай қўйди – ОАВ
18:05 / 07.05.2026
Хитойнинг собиқ мудофаа вазирлари ўлим жазосига ҳукм қилинди
22:17 / 06.05.2026
Шавкат Мирзиёев Хитой заводидаги фожиа муносабати билан Си Жинпингга ҳамдардлик билдирди
09:22 / 06.05.2026