Ўзбекистон | 11:58 / 08.04.2021
3552
2 дақиқада ўқилади

"Навбаҳор" ва "Пахтакор" ўйинидан сўнг фаол норозилик кўрсатган мухлисларга тушунтириш ишлари олиб борилди

2021 йил 7 апрель куни Наманган шаҳар “Навбаҳор” ўйингоҳида ўтказилган “Навбаҳор” ва “Пахтакор“ футбол жамоалари ўртасида 5-давра учрашувидаги ўйиннинг сўнгги 89-дақақисида “VAR” тизими орқали “Навбаҳор” футбол жамоаси дарвозасига 11 метрлик пенальти белгиланиб, “1-2” ҳисобида “Пахтакор” футбол жамоаси ғалабаси билан якунланганлиги “Марказий” ўйингоҳда тўпланган футбол ишқибозларининг кескин эътирозларига сабаб бўлган.

Вилоят ИИБ ахборот хизматига кўра, ўйин якунлангач, эътироз билдираётган томошабинларга тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилиб, тарқатиш чоралари кўрилган.

Ҳакам, меҳмон ўйинчилар ва “Пахтакор” фан клубининг 35 нафар аъзолари назорат остида Наманган шаҳридан кузатиб қўйилган.

Мазкур учрашув давомида жамоат тартиби тўлиқ сақланиб, фуқаролар орасида ҳеч қандай талафот ёки тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.

Томошабинлар орасида фаол эътироз билдириб, бошқаларга таъсир ўтказмоқчи бўлган 2 нафар футбол ишқибози ажратиб олиниб, Давлатобод туман ИИБга олиб келинди ҳамда шахсига аниқлик киритилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган.

Хизмат мобайнида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи барча идоралар шахсий таркиби орасида ҳеч қандай тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.

Мавзуга оид