02:10 / 11.04.2021
3627

Португалия собиқ бош вазири пул ювиш ва ҳужжатларни сохталаштиришда айбланмоқда

Жозе Сократеш 2014 йилда ҳибсга олинган ва бир йилга яқин вақтни қамоқда ўтказганди.

Фото: Reuters

Португалия собиқ бош вазири Жозе Сократеш пул ювиш в ҳужжатларни сохталаштириш иши бўйича яна суд олдида жавоб беради. Бу ҳақда Евроньюс хабар берди.

Шу билан бирга, Лиссабон суди унга нисбатан эълон қилинган ўндан ортиқ айбловларнинг даъво муддати ўтиб кетганлигини билдирган.

Собиқ ҳукумат раҳбари 2014 йилда ҳибсга олинган ва бир йилга яқин вақтни қамоқда ўтказганди.

"Етти йил давомида Португалия халқига мен ҳақимда нотўғри маълумот беришди. Мени ёлғон сабаблар билан ҳибсга олишганди. Бугун буларнинг ёлғонлиги исботланди. Менинг яширган бойлигим борлиги ёлғон", — деди Жозе Сократеш.

Прокуратуранинг таъкидлашича, Сократеш 2005 йилдан 2011 йилгача 34 миллион еврони ўзлаштирган. У барча айбловларни рад этмоқда.

Top