Жамият | 19:00 / 12.04.2021
22586
2 дақиқада ўқилади

Ойлар султони – Моҳи Рамазон муборак!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиим!

Kun.uz сайти 2021-милодий, 1442-ҳижрий йилнинг Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан жумла мўмин-мусулмонларни қутлайди. Ушбу ойдан барчамиз гуноҳлардан фориғ бўлиб, Аллоҳнинг инояти, мағфирати, афв-у марҳаматига мушарраф бўлган ҳолда чиқайлик.

Kun.uz бу йилги Рамазон ойи учун ўзгача бир тадорик кўрди ва сиз азиз ўқувчиларимизга «Kun oyati» ҳамда «Kun hadisi» кўрсатувларини туҳфа этишни режалаштирмоқда.

Рамазон ойи давомида ҳар куни саҳарлик вақтида Қуръони каримнинг бир ояти тиловатидан баҳра олиб, Бухоро тумани Чор Бакр жоме масжиди имом хатиби Азизхўжа домланинг қисқача тафсири билан танишиш имконига эга бўласиз.

Ифторлик вақтида барчамиз учун севикли бўлган пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадисларидан бири билан танишиб, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжиди имом хатиби Исмоил Муҳаммад Содиқ домланинг ҳадис мазмун-моҳиятига доир қисқагина шарҳидан баҳра оласиз.

Уларни Telegram, Facebook, Instagram ҳамда Одноклассники ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали томоша қилишингиз мумкин бўлади.

Умидимиз шуки, қилаётган хайрли ишларимизни Робб азза ва жалла Ўз хазинасидан мукофотлайди. Барчамизга муборак ойни тақвода ўтказиш насиб этсин, омин!

Мавзуга оид