16:58 / 12.04.2021
12246

Тошкентда юз берган ЙТҲ оқибатида Озарбойжон фуқароси вафот этди

Миробод туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди.

2021 йил 10 апрел куни тахминан соат 16:40ларда Миробод тумани, Меҳржон кўчасида (“Дилкаш” кафеси қаршисида) иккита транспорт воситаси ўзаро тўқнашди.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 65 ёшли, Озарбойжон фуқароси Халик К. ишончнома асосида бошқарган «Lacetti» ва 28 ёшли Шоҳрух М. ишончнома асосида бошқарган «Malibu» автомобиллари тўқнашуви рўй берган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувга «Lacetti» ҳайдовчисининг белгиланмаган жойдан бурилиб олмоқчи бўлгани сабаб бўлган.

ЙТҲ оқибатида «Lacetti» йўловчиси 63 ёшли Нурония В. ҳамда иккала автомобил ҳайдовчилари турли даражадаги бадан шикастлари билан шифохонага етказилди. Тиббиёт ходимлари саъй-ҳаракатларига қарамасдан, «Lacetti» ҳайдовчиси ҳаётдан кўз юмган.

Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

Top