Жаҳон | 21:52 / 13.04.2021
4264
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Туркияда карантин чоралари кучайтирилганини эълон қилди

Янги чоралар 14 апрелдан кучга киради.

Фото: Getty Images

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли мамлакатда карантин чоралари кучайтирилишини эълон қилди.

 «Энди соат 19:00 дан 05:00 гача кўчага чиқиш тақиқланади. Шунингдек, фуқароларимизнинг зарур бўлмаса шаҳарлараро сафарга чиқишини тўхтатиб туришга қарор қилинди», — дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Gercek Gundem.

Бундан ташқари, фитнес-клуб ва спорт муассасалари фаолияти тўхтатилади, қаҳвахона ва ресторанлар фақат таом етказиб бериш усулида ишлайди. Оммавий тадбирлар ўтказиш тақиқланади.

 Янги чоралар 14 апрелдан кучга киради.

 Worldometer сайти маълумотларига кўра, Туркияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 3,9 миллиондан ошган, 34,1 мингдан ортиқ бемор вафот этган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид