Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи тайинланди
Фарғона вилояти архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Камолов Юсуфжон Шамсиддинович вилоят ҳокимининг жамоатчилик билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Юсуфжон Камолов 1978 йилда Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида туғилган. Фарғона давлат университетини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш Олий мактабини тамомлаган.
Юсуфжон Камолов Ўзбекистон тумани ҳокимлигида, вилоят иқтисодиёт бош бошқармасида, вилоят ҳокимлигида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган, 2014-2019 йилларда Фарғона вилояти давлат архиви бошлиғи, 2019-2019 йилларда Тошкент шаҳар давлат архиви бошлиғи бўлиб фаолият олиб борган.
Мавзуга оид
15:10 / 20.05.2026
Қўқонда 19 ёшли қиз қотилликка қўл урди
08:45 / 15.05.2026
Фарғонада юк машинаси ғилдиракларидан қарийб 20 кг наркотик топилди
08:33 / 15.05.2026
Чегара ҳудудида миллиардлаб сўмлик ноқонуний дорилар топилди
08:28 / 15.05.2026