09:34 / 14.04.2021
2292

Андижонда вояга етмаган ўқувчига нисбатан содир этилган талончилик фош қилинди

Номаълум шахслар бошқарувидаги Spark русумли автомашинада Андижон тумани "Чем" МФЙ ҳудудидан ўтган “Андижон—Асака” чорраҳасида талончилик содир этган.

Улар қатнов йўлида кетаётган вояга етмаган 9-синф ўқувчиси 16 ёшли Ҳикматилло Х.нинг олдида тўхтаб, қўлидаги “RedMi Note-9” русумли телефон аппаратини очиқдан очиқ тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.

Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни 26 ёшли Дониёрбек Т. ва 21 ёшли Жавоҳир З. содир этгани аниқланиб, процессуал тартибда ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Дониёрбек Т. ва Жавоҳир З.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижонда 3 ойлик чақалоғини 700 долларга пулламоқчи бўлган аёл қўлга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Top