Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил кемаси БАА яқинида ҳужумга учради — ОАВ
13 апрелда Исроилга қарашли кема БААнинг Фужейра амирлиги соҳиллари яқинида ҳужумга учради. Бу ҳақда «Ал-Маядин» телеканали хабар берди. Дастлабки тахминларга кўра, Кувайтдан Багам ороллари байроғи остида келаётган Hyperion Ray кемасига дрон ёки бошқа бир кемадан ракета билан зарба берилган.
Таъкидланишича, Hyperion Ray февралда Уммон кўрфазида ҳужумга учраган кемага эгалик қилувчи компанияга тегишли. Ўшанда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ва мудофаа вазири Бени Ганц ҳужумда Эронни айблаганди.
Кейинроқ Теҳрон Ўрта Ер денгизида Эроннинг Shahr e Kord кемасида юз берган портлашда Исроилни гумон қилаётганини айтган. Ўшанда портлашга кема бортида ўрнатилган портловчи қурилма сабаб бўлган. Бундан ташқари, март охирида Арабистон денгизида Исроилнинг «XT Management» компаниясига тегишли юк кемаси Танзаниядан Ҳиндистонга сузаётганда ўққа тутилган.
Бир ҳафта олдин эса Қизил денгизда Эроннинг яна бир кемаси ҳужумга учраганди.
Исроил ва АҚШ ОАВнинг таъкидлашича, 2019 йилдан бери Исроил Эроннинг 10дан ортиқ кемасига ҳужум қилган.
Навбатдаги ҳужум Эрон ҳукуматининг Натанзадаги ядро объектида юз берган фавқулодда вазиятга Исроил алоқадорлиги тасдиқланса, ундан ўч олишга ваъда берганидан кейин юз берди.
Мавзуга оид
08:37
Ҳўрмуз бўғозидаги чекловлар олиб ташланди, музокаралар бошланди
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
14:15 / 18.06.2026