Жамият | 14:28 / 14.04.2021
7184
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда рўй берган ЙТҲ оқибатида мотоциклчи ҳалок бўлди

2021 йил 14 апрел куни тахминан соат 08:20ларда Мирзо Улуғбек тумани Зиёлилар кўчасидаги “Ўзавтотранс” биноси қаршисида иккита транспорт воситаси ўзаро тўқнашган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 33 ёшли Нурлан М. бошқарувидаги “Nexia” ва 30 ёшли Арсен А. бошқарувидаги “РС200S” мотоциклининг тўқнашуви рўй берган.

Тўқнашув оқибатида мотоциклчи бадан шикастлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди. 

Дастлабки маълумотларга кўра, тўқнашувга енгил автомобил ҳайдовчиси қайта бурилиш вақтида ҳаракат устуворлигига эга бўлган транспортни менсимагани сабаб бўлган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

“Ҳурматли ҳайдовчилар! Ҳаво ҳарорати ошаётгани сабабли пойтахт йўлларида икки ғилдиракли транспорт воситаларининг сони кўпаймоқда. Катта объектлар оқими орасида уларни ўз вақтида пайқаш қийинроқ. Бурилиш ва қайта бурилишлар вақтида эътиборли ва эҳтиёт бўлинг: ҳаракатингиз ҳеч кимга халақит бермаётганига ишонч ҳосил қилинг. Мопед, скутер, мотоцикллар ҳайдовчиларидан ҳам йўлларда эҳтиёт бўлишларини сўраймиз”, дейилади маълумотда. 

Мавзуга оид