Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Месси Жанубий Америка футболчилари учун 50 минг доза вакцина сотиб олинишига ёрдам берди
Месси Жанубий Америкадаги мусобақаларда қатнашадиган барча футболчилар ёзда бўлиб ўтадиган Америка кубогига қадар коронавирусга қарши эмланиб бўлишларини истайди.
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси Жанубий Америка футболчилари учун 50 минг доза вакцина сотиб олинишига ёрдам берди, деб ёзади Football24 News.
Бу ҳақда Жанубий Америка футбол федерацияси (КОНМЕБОЛ) расмий вакили Гонсало Беллозу ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
Хабарда айтилишича, Месси Жанубий Америкадаги мусобақаларда қатнашадиган барча футболчилар ёзда бўлиб ўтадиган Америка кубогига қадар коронавирусга қарши эмланиб бўлишларини истайди.
Америка кубоги 12 июндан 12 июлгача Аргентина ва Колумбияда ўтказилади.
Мавзуга оид
12:21 / 17.06.2026
ЖЧда 6-кун. Месси ва Мбаппеда рекордлар, корейслар базасида можаро, немислар базасида илон
18:03 / 11.06.2026
Месси ва Роналдуда 6-мундиал, Мбаппе Клозедан ўтиши мумкин. ЖЧ-2026 интригалари
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
20:57 / 22.05.2026