Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳонгконглик медиамагнат Жимми Лай норозилик намойишлари учун бир йилга озодликдан шартли маҳрум этилди
Ҳонгконг округ суди медиамагнат Жимми Лай ва яна бир неча сиёсий фаолни ноқонуний норозилик акцияларини ташкиллаштирганлик ва уларда иштирок этганлик учун турли муддатларга озодликдан маҳрум этди.
Фото: Tyrone Siu / Reuters
Лай бир йилга, ҳонгконглик энг таниқли фаоллардан бири, маҳаллий «демократия отаси» деб аталувчи Мартин Ли 11 ойга шартли равишда озодликдан маҳрум этилди. Қолган фаолларга 18 ойгача озодликдан маҳрум этиш жазолари тайинланди. Улардан баъзиларига ҳақиқий қамоқ муддати берилган.
Жимми Лай, Мартин Ли ва бошқа судланувчилар 2019 йил августда Ҳонгконгда ўтган норозилик намойишларига алоқадорликда айбланганлар. Уларга нисбатан миллий хавфсизликни ҳимоялаш тўғрисидаги қонунни бузиш, хорижий давлатлар билан тил бириктириш ва сиёсий фаолларнинг Тайванга қочишида ёрдам бериш каби айбловлар бўйича яна бир нечта иш олиб борилмоқда.
Жимми Лай Next Digital медиагуруҳи эгаси ҳисобланади. Медиагуруҳ Хитой ҳукуматини танқид қилиб келувчи «Пинго жибао» мухолиф газетасини чоп этади. Лайнинг ўзи Ҳонгконгдаги намойишларни турли йўллар, жумладан, молиявий томондан қўллаб-қувватлаб келади. У 2020 йил февралида ҳибсга олинганди.
Мавзуга оид
20:55 / 09.02.2026
Ҳонгконгда медиа магнат Жимми Лай 20 йилга қамалди
12:53 / 01.12.2025
Ҳонгконгдаги ёнғин қурбонлари 140 нафардан ошди. Хитой намойишлар бошланишидан хавотирда
17:47 / 28.11.2025
«Ҳонгконгдаги ёнғин қурбонлари орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмади» — ТИВ
08:40 / 28.11.2025