Ўзбекистон | 11:00 / 19.04.2021
21653
2 дақиқада ўқилади

Абдулла Арипов ва Жаҳонгир Ортиқхўжаев савдо объектларига бориб, карантин талабларига риоя этилишини ўрганди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимияти ахборот хизмати

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Тошкент шаҳар ҳокими ва бошқа масъул шахслар билан биргаликда пойтахтдаги бозорлар, супермаркетлар, савдо-кўнгилочар марказлар ва бошқа савдо объектларини кўздан кечирди

Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу Ўзбекистонга коронавирус кириб келиши ва тарқалиши олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика Махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди.

Қайд этилишича, ишчи гуруҳ аъзолари Тошкент шаҳридаги бозорлар, супермаркетлар, савдо-кўнгилочар марказлари ва бошқа савдо масканларига ташриф буюрди.

Бош вазир ва бошқа масъул шахслар сотувчилар, харидорлар, маъмурий ходимлар томонидан карантин қоидаларига риоя қилиниши, маъмурият ва эпидемиологик осойишталик хизматларининг карантин талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишгани айтилади.

Бундан олдин, Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин ошаётгани сабабли 18 апрелдан карантин назорати кучайтирилгани хабар берилганди. Республикада умумий овқатланиш муассасаларида ва автобусларда ўринлар 50 фоизгача чекланди. Шунингдек, 1 майдан концерт ва томошалар каби оммавий тадбирларни ёпиқ маданият саройларида ўтказиш чекланади.

Мавзуга оид